Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги
Бугун юртимизнинг барча гўшаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги фармойишига асосан Тошкент шаҳрида ўтказилган ҳашар давомида жами 405601 нафар фуқаро иштирок этди.

Ҳашар жараёнида 350 гектар майдон ободонлаштирилди. 356 тонна чиқинди чиқариб ташланди, 118 км ариқ ва лотоклар тозаланди, 71 та қабристон ва 14 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди, 37282 та манзарали ва мевали дарахтлар экилиб, 355 та техника воситалари жалб этилди. Ҳашар жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича 128 та оиланинг 4800 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 514 нафар эҳтиёжманд оилага, шундан 189 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур хайрия тадбирларига “Маҳалла” фонди ва ҳомийлар томонидан 250 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди.

Шунингдек, ҳашар куни маҳаллаларда 11 дан зиёд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, шундан, 5 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси 4 та маҳалла идораси, 2 та болалар майдончаси фойдаланишга топширилди.
Шаҳримизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги уюшқоқлик билан давом этмоқда.

“Маҳалла” фонди Тошкент шаҳар бўлими.
ЎзА