“Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 июнда қабул қилинган “Маҳалла бошқарувини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда вилоятдаги маҳаллаларда фаолият юритаётган 516 нафар “маҳалла еттилиги” аъзоси иштирок этди.
[gallery-30287]
Ўқув-семинар маҳаллаларда фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” аъзоларининг касбий салоҳияти ва иш самарадорлигини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга қаратилди.
Тадбир давомида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, давлат органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан иштирокчиларга амалий тавсиялар ҳамда зарур кўрсатмалар берилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА