Маданият ва истироҳат боғи янада кўркамлашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Маданият қишлоғида Маданият ва истироҳат боғи тўлиқ реконструкциядан сўнг, фойдаланишга топширилди.
Боғ ҳудудида шунингдек, мўъжазгина кутубхона фаолияти йўлга ҳам қўйилди. Эндиликда ушбу маскан қишлоқдаги мавжуд 16 та маҳалла аҳолисининг маданий хордиқ чиқариши, китоб ўқиб, маънан юксалиши учун зарур масканга айланади.
[gallery-17692]
Боғ очилиши муносабати билан ташкил этилган маросим “Беш ташаббус фестивали”га уланди. Фестиваль доирасидаги маданият ва санъат, спорт ҳамда китобхонлик лойиҳаларига минглаб ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, маҳаллалар ёшлари ўртасида “Андижон вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилиб, ғолиб спортчилар муносиб тақдирланди.
Истеъдодли ёшлар ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан тайёрланган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА