Маҳаллийлаштиришда янги лойиҳалар
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳрида 2019 йилгача 77 корхона 155 лойиҳани амалга ошириши белгиланган.
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг ички бозорни сифатли кенг истеъмол товарлари билан таъминлашдаги ўрни ва бунда кичик бизнеснинг улуши” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, саноат тармоқларини модернизациялаш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тизимли равишда маҳаллийлаштириш дастурининг моҳияти, мақсад ва вазифалари, ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни тадбиркорлар, лойиҳа ташаббускорлари ва мутасадди ташкилотларга етказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳрида 2019 йилгача 77 корхона 155 лойиҳани амалга ошириши белгиланган.
Янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш, йирик ва кичик корхоналар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини амалга оширишда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар ижроси мониторинги юритилмоқда. Жумладан, 2016 йил май ҳолатида партия депутатлик гуруҳлари томонидан 80 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилган, 14 мансабдор шахснинг ахбороти тингланган. Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлаш бўйича идоралараро махсус комиссиянинг йиғилишида Тошкент шаҳрида 26 ҳудудий корхонанинг 65 лойиҳасини маҳаллийлаштириш дастурига киритиш маъқулланди.
Тадбирда амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантириш борасида бошланган тизимли ислоҳотларни энг аввало саноатда давом эттириш, хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтиришда депутатлик назоратини йўлга қўйиш, мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.