Маҳаллий хомашёдан сифатли маҳсулот
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги “2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарор ва ижро

Мазкур қарорга асосан, туманда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, биринчи навбатда, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги хомашёси ва минерал хомашёни саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган эди.

Ушбу лойиҳалардан бири “Ideal polimer plast” корхонаси туман ҳудудида мавжуд бўлган хомашё – оҳак ва майда мармар тошдан замонавий дизайнга эга ванналар ҳамда турли полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариб, ҳудуднинг экспорт салоҳияти оширишга ўз ҳиссасини қўшаётир.
Корхона дастлаб 12 нафар ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунга келиб маҳсулот тури ва салмоғининг ошиши натижасида ишчилари сони қарийб 20 нафарни ташкил этмоқда.