Мўйноқда аҳолига бепул ниқоб тарқатилди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида коронавирус касаллигининг кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида коронавирус касаллигининг кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Мўйноқ тумани бўлимининг ташаббуси билан туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳамкорликда аҳолига бепул тиббий ниқоб тарқатилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги коронавирус муаммоси бўйича халқимизга мурожаати доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Туман ҳудудида касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олди олиш бўйича профилактик ишлар давом этмоқда.