“Лидерлар” республика босқичига боради
“Мудофаа вазири кубоги” учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди. Баҳсларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан қатнашган жамоалар ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
Мусобақада ҳарбийликка иштиёқманд ёшлар сафда юриб қўшиқ айтиш, ҳарбийлашган эстафета, турникда тортилиш, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, арқон тортиш каби ҳарбий-спорт йўналишларида куч синашди.

Ромитан туманидаги 1-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг “Амир Темур” жамоаси 3-ўринни, Когон шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабининг “Ишончли дўстлар” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.


Қоровулбозор туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабининг “Лидерлар” жамоаси эса мутлақ ғолиб бўлди ва энди республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири