Легионерларимиз бугун майдонга тушади: Эронда муҳим баҳслар
Бугун Эрон Про-лигасида ўзбекистонлик футболчиларимиз иштирокидаги учрашувлар бўлиб ўтади. Асосий эътибор Одил Ҳамробеков, Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган жамоаларга қаратилади.
Одил Ҳамробековнинг “Трактор” жамоаси сафарда “Истиқлол Хузистон” билан баҳс олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси жамоасининг марказдаги муҳим футболчиларидан бири бўлиб, бугунги учрашувда ҳам майдонга тушиши кутилмоқда.
Теҳроннинг “Истиқлол” клуби эса ўз майдонида “Пайкан”ни қабул қилади. Ушбу баҳсда икки легионеримиз — Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машариповнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ашурматов ҳимоя чизиғида, Машарипов эса ҳужумларни ташкил этишда жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Шу тариқа, бугун Эрон чемпионатида бирданига уч нафар ўзбекистонлик легионеримиз диққат марказида бўлади.
“Истиқлол Хузистон” — “Трактор”
19:00 — Одил Ҳамробеков
“Истиқлол” — “Пайкан”
19:00 — Рустам Ашурматов, Жалолиддин Машарипов
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport