Курсантлар учун психологик тренинг
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида «Муаммоли шахсларга психологик маслаҳат ва коррекцион таъсир механизмлари» мавзуида тадбир ўтказилди.
Машғулотларда университетнинг хизмат фаолиятини психологик таъминлаш мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган курсантлари касбий кўникмаларини оширди.
Ҳарбий хизматчилар ва курсантларга назарий билимларини амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар бўлим фаолияти, бу ерда яратилган шароитлар, хусусан, Миллий гвардияда психологик хизматни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Уларга бўлимнинг намунавий психологик маркази фаолияти ҳамда соҳага оид меъёрий ҳужжатларни юритиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбирда шунингдек, психологлар билан ўтказиладиган психокоррекцион машқлар ва психотренинглар бўйича ўқув-тренинглар ташкил этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА