Курсантлар тарихий экспонатлар билан танишди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсантлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейида бўлди.
Музейдан уруш ҳаракатларида иштирок этган аскарларнинг шахсий буюмлари, жанговар мукофотлари, жангнома хотиралари ўрин олган бўлиб, тарихий ва қимматбаҳо экспонатлар ҳамда кўргазмали материаллар курсантларда катта қизиқиш уйғотди.

Фронт орти бўлимида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, жанг майдонларига юборилган ҳарбий техникалар, маҳсулотлар ва улардан айримларининг макетлари намуналари жойлаштирилган. Халқимизнинг уруш йилларида олиб борган матонатли меҳнати ҳақида ҳикоя қилувчи бу экспонатлар, ёшларни келажакда она Ватанга содиқ хизмат қиладиган офицер кадрлар бўлишида муҳим ўрин эгаллайди.
Курсантларга музей ходимаси томонидан музей тарихи, ундаги экспонатлар, турли хил суръат ва кўргазмалар тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА