Кун хабарлари қисқа сатрларда
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган «Ранглар жилосида – она диёр» мавзусида кўргазма очилди.
***
Жиззах вилояти Зомин туманида “Юлдузча” номли 4-давлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.
***
“Ictweek Uzbekistan 2019” ҳафталигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Фарғона туманидаги 28- ҳамда 9-умумтаълим мактабларига 10 тадан 20 дона замонавий компьютерлар ва принтерлар тақдим этилди.
***
Ҳарбий округда ўтказилган “Маънавият ҳафталиги” доирасида
75 нафар ҳарбийнинг оиласи иш билан таъминланди.
***
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Ургут туманида 10-14 ёшли ҳамда 15-18 ёшли ёшлар ўртасида “IT competition” танлови ўтказилди.
***
Навоий вилоят маҳаллалар кенгаши биносида “Халқчил институт ва самарали фаолият” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
***
Навоий кон-металлургия комбинати Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмасида оммавий ахборот воситалари вакилларииштирокида “НКМКда маҳаллийлаштириш дастури: ютуқлар, натижалар ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.