Кун хабарлари қисқа сатрларда
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига янги раҳбар тайинланди
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 2-сектор штабида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б.Қудратхўжаев сайёр қабул ўтказди.
***
Бухоро вилояти Олот туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими янги замонавий бинода фаолият бошлади.
***
Бўка тумани Бўстон маҳалласида жойлашган, 11 маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи 1-сонли Ички ишлар бўлими биноси замонавий тарзда қурилиб, фойдаланишга топширилди.
***
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни”да халқаро ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан тарғибот суҳбатлари ташкил этилди.
***
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига янги раҳбар тайинланди. Марказ директори сифиатида иш бошлаган Қутбиддин Бурҳонов педагоглар, масъул ходимлар ҳамда малака ошираётган 230 дан ортиқ тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.
***
Жиззах вилоятида жорий йилнинг олти ойи давомида ҳудудий раҳбарлар томонидан 1 минг 212 маротаба сайёр қабул ўтказилиб, уларда жами 10 минг 573 фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди. Бу мурожаатларнинг 5 минг 502 таси ёки 52 фоизи қаноатлантирилди.
***
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан Навоий вилояти Томди туманидаги Ахборот ресурс марказига 800 дан ортиқ ўзбек, рус ва қозоқ тилида чоп этилган адабиётлардан иборат китоб карвони юборилди.
* * *
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳрида "Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
***
Тошкент шаҳрида 19-21 сентябрь кунлари миллийлик ва замонавийлик уйғунлигида “Маънавият фестивали” ўтказилди.