Кучли хотира эгалари аниқланди
Самарқандда мнемоника (эслаб қолиш санъати) бўйича мусобақа ўтказилди.
Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон мнемоспорт федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 82 нафар иштирокчи ғолиблик учун баҳслашди.

Мазкур спорт тури ёшларнинг ақлий салоҳиятини ошириш, эслаб қолиш қобилиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Турнир натижасига кўра, биринчи ўринни жиззахлик Шохрух Бахтиёров элаллаб, 80 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Навоийлик Фаёз Мардонов иккинчи ўрин билан 40 миллион сўм ва Андижон вилояти вакили Исломбек Мадаминов учинчи ўрин билан 20 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.

Шунингдек, қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ғ. Ҳасанов,
А. Исроилов (сурат), ЎзА