Кредит қарздорлигини бошқа шахс номига ўтказса бўладими?
Ҳуқуқий муносабат
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига биноан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Бу борада Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев қуйидагича маълумот берди:
–Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.
Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.
Демак, банк рози бўлса юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Гулноза Бобоева, ЎзА