Кредит маблағини ўзлаштирган “банкир”лар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда кредит маблағини ўзлаштирган “банкир”ларнинг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
Жумладан, тижорат банкининг уч нафар БХМ ходими ўзаро тил бириктириб, беш нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит маблағи ажратган. Ушбу ажратилган 146 миллион сўмлик кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.