Креатив тадбиркор ёшлар
Давлат раҳбарининг мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи бугун кенг жамоатчилик томонидан ўрганилмоқда. Нутқда илгари сурилган 7 та миллий дастурда кўзда тутилган мақсад-вазифалар мазмуни ва аҳамияти тарғиб этилиб, ундан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинмоқда.
ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида Турин политехника университетида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Президентимиз нутқидаги асосий ғоялар ёшларга етказилди. Ёшларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари кенг тушунтирилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари университет фаолияти билан яқиндан танишдилар. “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшларнинг қизиқарли ишланмалари кўргазмаси бўлиб ўтди. Партия вакиллари ва депутатлар йигит-қизларнинг илғор ташаббус ва ишланмалари билан танишар экан, уларнинг ғоя ва креатив ғоялари доимий эътиборда бўлишини таъкидладилар.
М.Комилова,
ЎзА