Кўзи ожизлар учун хонадонлар
Бухорода кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими аъзолари учун жорий таъмирланган хонадонлар фойдаланишга топширилди.
Тадбирда ҳудуд сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги, тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Замонавий уйларда “Бухоро строй қурилиш” МЧЖ томонидан 750 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган. 13 та хонадонга мўлжалланган бино капитал таъмирланган. Йиғилганлар иншоотда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов сўзга чиқди.

Зариф КОМИЛОВ, ЎзА мухбири