Коутиньо «Барселона»га керак
Рональд Куман «Барселона» бош мураббийлигига келгач жамоада «перестройка»ни бошлаб юборди.
Рональд Куман «Барселона» бош мураббийлигига келгач жамоада «перестройка»ни бошлаб юборди.
Шанба куни Луис Суарес ва Артуро Видаль жамоа машғулотларидан четлаштирилди ва клуб «Бавария»да муваффақиятли мавсум ўтказиб қайтган Филиппе Коутиньога ишонишда давом этишини билдирди.
Маълум бўлишича, бразилиялик вингер учун «Барселона» юқори трансфер нархи белгилаган ва уни тўлашга қодир жамоа топилсагина футболчи жамоани тарк этиши мумкин, бошқа ҳар қандай ҳолатда 28 ёшли ҳужумчига клуб ишонишда давом этади.
Таъкидлаш жоизки, ўтган ҳафта Месси билан боғлиқ вазият ҳам «кўк-анорранглилар» фойдасига ҳал этилди. Аргентиналик ҳужумчи кеча коронавирусга тест топширди ва бугун «Барса» машғулотларида иштирок этиши кўзда тутилган.