Корхонанинг экспортбоп салқин ичимликлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Brightly Mega Water” МЧЖ корхонаси салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
2017 йилда ташкил этилган корхонада айни пайтда 28 турдаги шарбат, сок ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарилмоқда. 28 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннани ташкил этади. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар асосан маҳаллий бозорга ҳамда экспортга йўналтирилмоқда.
[gallery-21421]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА