Корхонага 60 миллион сўмлик жарима солинди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Навоий вилояти бўлими томонидан Навоий шаҳрида жойлашган “Ҳ.Р.С” МЧЖ да ҳар хил турдаги биметалл иситиш радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишга ихтисослашган корхонада назорат тадбири ўтказилди.
Натижада ушбу ишлаб чиқаришда ташқи кўриниши ва тамғаланиши бўйича стандарт талабига номувофиқ бўлган биметалл иситиш радиатор маҳсулоти аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ, ушбу корхонага 60 миллион сўмлик молиявий жарима қўллаш бўйича талабнома киритилди.
Гулноза Бобоева,ЎзА