Корхонада янги лойиҳа иш бошлайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “DOSSO GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона Туркия давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Этикетка маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун ташаббускор томонидан 8 миллион АҚШ доллари сарфланди. Ҳозирда яна бир янги лойиҳа – бўялган ип маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳанинг қиймати 3 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, 1-ярим йилликда унинг 2 миллиони ўзлаштирилган. Бунинг самарасида йил якунига қадар импорт ўрнини босувчи бўялган ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши режалаштирилган.
[gallery-25758]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА