Корхона номлари тартибга келтирилди
Вобкент туманида йил бошидан ҳозирга қадар жами 740 та корхона шундан 482 та якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан, 228 та юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, 73 та оилавий корхона, 127 та МЧЖ, 10 та хусусий корхона,15 та фермер хўжалиги, 2 та деҳқон хўжалиги ва 1 та нодавлат таълим муассасаси Давлат хизматлари маркази томонидан турли номлар билан рўйхатдан ўтган.
Аксарият тадбиркорлар "Хилвати дўсти ёронʼʼ, ‘‘GLOBAL MUSTANG’’, ‘‘GOLLAKTIKOS-BARS’’, ‘‘TRIUMPH TEXTILE’’ каби ўзи хоҳлаган номларни танлаб рўйхатдан ўтаверган. Аслида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги ʼ"Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 144-сонли қарори билан объектларга ном бериш "Давлат тили ҳақида", "Фирма номлари тўғрисида" ва "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда тадбиркорлар ҳамда тегишли соҳа вакиллари билан қонунда белгилаб қўйилган талабларга асосан рўйхатдан ўтган 20 дан ортиқ мос келмайдиган номлар давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, миллий қадриятларга мос ва объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар танланиб, тартибга келтирилмоқда.
Юсуф НАСУЛЛАЕВ
Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси