Корхона фаолияти кенгайтирилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги Муртозабий маҳалласидаги “ISSIK NON-XUJAYLI” масъулияти чекланган жамияти бир кеча кундузда 3 ярим минг дона нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонада 15 нафар ишчи меҳнат қилади. Бу ерда тайёрланаётган қолипли нон, булочка ва нон маҳсулотлари савдо расталарига ҳамда шартнома асосида ташкилотларга етказилмоқда.
Яқин кунларда “Ўзмиллийбанк” кўмагида 300 миллион сўм кредит эвазига корхонани кенгайтириш, янги нон пишириш печларини олиб келиш, ишлаб чиқариладиган нон маҳсулотлари сифати ва ҳажмини ошириш режалаштирилган.
[gallery-26668]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА