Коррупциянинг олдини олиш уни аниқлашдан кўра муҳимроқ
Жиззах вилоят прокуратурасида таҳлилий-танқидий руҳда ўтган давра суҳбатида асосий эътибор коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига қаратилди.
Вилоят прокуратураси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси Жиззах филиали ҳамда унинг қуйи тизимларида коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигига қаратилган профилактик мулоқот жонли ва музокараларга бой тарзда ўтди.

Давра суҳбатида прокуратура тизими ходимлари томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг келиб чиқишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, тизим собиқ ходимлари томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари жиддий танқид қилинди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш борасида аниқ таклифлар билдирилиб, мутасаддилар зиммасига зарур вазифалар юклатилди. Коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, рақамлаштириш жараёнларини давом эттириш, комплаенс назорат хизматларининг фаолиятини жонлантириш бўйича тавсиялар берилди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА