Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлиги хусусида тушунчалар берилди
Ўзбекистон Республикаси IIV ҳузуридаги ЖИEД 51-сон манзил-колониясида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.

Тадбир Институт катта ўқитувчиси Шоҳжаҳон Жумаев томонидан замонавий педагогик ёндашувлар асосида олиб борилди. Жараён давомида “Keys-stadi”, “Role play”, “Bumerang” вa “Sokratik” каби интерфаол методлардан самарали фойдаланилиб, иштирокчиларнинг фаоллиги, мулоқот маданияти, ҳуқуқий билимлари ҳамда таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур тадбир ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонунчиликдаги янгиликларни амалиётга самарали татбиқ этиш ҳамда ҳуқуқий билимларни янада оширишга хизмат қилди.
Г.Бобоева, ЎзА