Коррупция — ривожланиш кушандаси
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизнинг йирик тадбиркорлик ташкилотлари ходимлари, агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, профессор ва фан номзодлари иштирок этди.
Тадбирда агентлик ва унинг тизим ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши курашиш фаолиятида амалга оширилган ишлар ҳақида тақдимотлар қилинди.

Тадбир сўнгида тадбиркорлар ва мутахассислар ўртасида замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларини жорий этиш, коррупциянинг олдини олиш бўйича таклиф ва муаммолар юзасидан савол жавоб тариқасида давра суҳбати ўтказилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА