Коронавирус ва гриппнинг фарқи нимада?
Коронавирус ва гриппнинг фарқи нимада? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов жавоб берди.
Коронавирус ва гриппнинг фарқи нимада? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов жавоб берди.
"Юқиш тезлигида. Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин даври ва жуда қисқа оралиққа эга (ҳодисалар оралиғидаги вақт).
COVID-19 вирусида церийали оралиқ 5-6 кун, грипп вирусида оралиқ 3 кунни ташкил қилади. Бу эса грипп COVID-19 га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга.
Жамоат жойда болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланадилар. COVID-19 да катталарга қараганда болалар камроқ касалланадилар ва 0-19 ёшдагиларда учраши паст.
Янги коронавирус турида қуруқ йўтал кузатилади (ёки кўп бўлмаган балғам). ОРВИ ва гриппда йўтал кўпинча нам ва тумов, бурунни битиши кузатилади.
COVID-19 да 15 фоиз ҳолларда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентеляцияси талаб қилинади. COVID-19 критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори.
COVID-19 кекса ёшлилар ва ёндош касалликлари мавжудларда оғир кечишига олиб келиш хавфи мавжуд.
COVID-19 да ўлим гриппга қараганда, айниқса мавсумий гриппга қараганда юқори. Ҳозирги маълумотларга қараганда коронавирусда умумий ўлим коэффициенти 3-4 фоизни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1фоиздан паст", деди Боймуродов.