Коронавирус тарқалишининг олдини олишда барча масъул
Андижонда коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида давлат органлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Андижонда коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида давлат органлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, сиёсий партиялар туман, шаҳар кенгашлари раислари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Молия, Туризмни ривожлантириш, Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуни талаблари асосида коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида давлат органлари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича мансабдор шахсларининг ахборотлари тингланди.
– Короновирус инфекциясига чалинмаслик, унинг тарқалишининг олдини олиш бўйича аҳолининг билим ва тушунчаларини бойитиш, шунингдек, асоссиз, ёлғон, фуқароларни саросимага солувчи маълумотлар, турли миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоятдаги 882 та маҳалланинг ҳар бирида маҳалла раиси, мутахассиси, отинойи ҳамда маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова. – Гуруҳ аъзолари томонидан чора-тадбирлар белгиланиб, зарур амалий ишлар олиб борилмоқда. Хорижий давлатлардан қайтган фуқаролар рўйхати, шунингдек, маҳаллаларда тинчлик, хотиржамликни сақлаш бўйича ишлар назоратга олинган.
Шунингдек, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Андижон” темирйўл вокзали, божхона бошқармаси мутахассислари томонидан инфекциянинг олдини олиш ва аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, текшириш ишлари учун яратилган шарт-шароитлар, махсус жиҳоз ва воситалар, асбоб-ускуналар, зарур дори-дармонлар билан таъминланиш бўйича маълумотлар берилди.
Жамоатчилик эшитувида барча ташкилотларда коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган ишлар халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек, махсус ишчи гуруҳ томонидан “Андижон” темирйўл вокзали, “Маданият” ҳамда “Дўстлик чегара постларида фаолият юритаётган мутахассислар, мансабдор шахсларнинг фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинг хулосалари билан танишилди.
Жамоатчилик эшитувида мониторинг жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Жамоатчлик эшитуви кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.