Коронавирус: Касалланишлар сони ортишда давом этмоқда
2022 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240 минг 345 (+139) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида,17 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 1 нафар,Тошкент вилоятида 6 нафар,Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237 минг 882 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
ЎзА