Корхонанинг инновацион дастурлари
Мамлакатимиз кимё саноатида катта салоҳиятга эга “Fargʻonaazot” акциядорлик жамиятида қатор инновацион ғоя ва илм-фан ютуқлари амалиётга жорий этилмоқда.
Мамлакатимиз кимё саноатида катта салоҳиятга эга “Fargʻonaazot” акциядорлик жамиятида қатор инновацион ғоя ва илм-фан ютуқлари амалиётга жорий этилмоқда. Фаолият кўлами янгитдан ташкил этилган ҳаво ажратиш цехи ана шундай интилиш самараси бўлиб, у корхонанинг асосий ва ёрдамчи цехларининг бир маромда ишлашини таъминлайди.
Кейинги йилларда цех фаолиятини модернизация қилиш, энергияни тежовчи замонавий қурилмаларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича барча меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилгандан сўнг бош пудратчи “Еnergy Power Solution LTD” компанияси билан шартномалар имзоланди.
– 2019 йилнинг август ойида Хитой Халқ Республикасидан келган мутахассислар билан биргаликда қурилма тўлиқ ишга туширилди, — дейди цех бошлиғи Нозимжон Ваҳобов. – Ҳозирги кунда “Fargʻonaazot” АЖнинг барча цехлари янги ишга туширилган ҳаво ажратиш қурилмаси маҳсулотлари билан таъминлаб келинмоқда. Бу лойиҳанинг асосий мақсади замонавий ишлаб чиқариш технологияларидан самарали фойдаланиш, энергия ресурсларини тежаш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашдан иборатдир.


