Корхона ишчилари ― коллеж битирувчилари
Навоий шаҳридаги “Nafis-TEX” ишлаб чиқариш корхонаси тўқувчилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, айни пайтда бу ерда юздан ортиқ турда болалар ва катталар кийим-кечаклари тайёрланмоқда.

2013 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий вилоят филиали кўмагида фаолиятини бошлаган корхонада 15 нафар қиз муқим иш жойига эга. Улар коллеж битирувчиларидир. Корхона маҳсулотлари вилоятнинг барча ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар, савдо нуқталарига буюртма асосида етказиб берилмоқда. Тадбиркорлар юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида тайёргарик ишларини кўришмоқда.