Кўрик-танлов: “Бир нуроний – ўн ёшга масъул”
Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган низомга асосан, “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Унда шаҳардаги 7 та маҳалланинг фаол нуронийлари иштирок этди. Маҳалла нуронийлари "Бир нуроний – ўн нафар ёшга мураббий" тамойили асосида ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада иш юритиб, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилиб, уларнинг муаммоларини бевосита ҳал этишга ёрдам беради. Қолаверса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбияланишига ва жамиятда ўз ўрнини топишига ҳисса қўшади.
Танловда Амир Темур маҳалласидан Раъно Раҳмонқулова 1-ўринга муносиб кўрилган бўлса, 2-ўринга "Дўстлик" маҳалласидан Турсуной Ғайбуллаева, 3-ўринга бунёдкорлик Холмуҳаммад Халилов, 4-ўринга эса нурободлик Пардахол Бобоёрова муносиб кўрилди.

Мусобақа низомига кўра, фахрли ўринларни қўлга киритган нуронийларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан пул мукофотлари топширилди.
Биринчи ўрин соҳиби Раъно Раҳмонқулова танловнинг вилоят босқичида иштирок этади.
ЎзА