Корея халқаро мактаби ташкил этилади
Наманган вилоятида замонавий инвестиция лойиҳаларини жалб этиш борасида хорижий сармоядорлар билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилмоқда.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исоқов юртимизга амалий ташриф билан келган Корея Республикасининг “Jeollanam-Do” таълим бошқармаси масъул мутасаддиси Ю Сеонг И билан учрашди. Ўзаро мулоқот жараёнида таълим соҳасидаги янги лойиҳа ва таклифлар юзасидан музокаралар ўтказилиб, Наманганда 270 нафар ўқувчи қабули режалаштирилган “Jeollanam-do” халқаро мактаб очиш бўйича тақдимот кўриб чиқилди.
Мазкур халқаро муассасанинг очилиши 2026 йилда режалаштирилган бўлиб, механика, электр ва электроника, соғлиқни сақлаш ҳамда ҳамширалик йўналишларига қабул жорий йилда амалга оширилади.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА