Кўп хонадонли уйларни бошқариш соҳасида Япония билан ҳамкорлик қилинади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг қатор нуфузли компаниялари вакиллари билан кўп хонадонли уйларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида кўп хонадонли уйларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш, уй-жой коммунал хизматлари сифатини ошириш, турар жой фондидан самарали фойдаланиш, биноларнинг энергия самарадорлигини кучайтириш ҳамда аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз яшаш муҳитини яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, бошқарув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Япония томони ушбу йўналишда қўлланилаётган замонавий ёндашувлар ҳақида маълумот бериб, тажриба алмашиш ва профессионал ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда мулоқотни давом эттириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳамкорликни изчил ривожлантириш юзасидан келишиб олдилар.
Г.Бобоева,
ЎзА