Кооперация алоқалари янада мустаҳкамланмоқда
“Ўзэкспомарказ”да Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси, шунингдек, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржалари иш бошлади.
“Ўзэкспомарказ”да Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси, шунингдек, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржалари иш бошлади.Тадбирлар Президентимизнинг 2007 йил 12 ноябрдаги «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилди.
Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси дирекциясидан олинган маълумотларга кўра, ишлаб чиқарувчиларнинг ушбу тадбирларга қизиқиши йил сайин ортиб бораётир. Аввалги тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржаларида қарийб 530 саноат корхонаси тақдим этган 2,5 минг дан зиёд турдаги маҳсулотларнинг 62 тури Маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзлаштирилган янги маҳсулотлардир. Саноат форуми якунларига кўра, саноат кооперацияси бўйича қиймати 166,4 миллиард сўмлик ва экспортга 49,3 миллион долларлик маҳсулот етказиб беришга доир шартномалар тузилди.
Жорий йилда мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ва бошқа ташкилотларнинг 700 дан ортиқ корхонаси иштирок этмоқда.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 30 дан зиёд корхонаси 150 га яқин турдаги саноат маҳсулотларини намойиш қилмоқда. «Сувмаш» акциядорлик жамияти, «Elstan» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, «Toshkent Singer», «Energy Line», «Сувмет» масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Соҳа корхоналари бу йил қиймати 2,3 миллиард сўмлик шартномалар тузишни режалаштирган.
– Тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иккита янги корхонамиз илк бор иштирок этмоқда, – дейди Сув хўжалиги саноат корхоналари уюшмасининг менежери Исматулла Бобоев. – Булар турли изоляторлар ишлаб чиқарадиган «Ангренэлектроизолит» ва карбон ҳамда иккиламчи пластмассадан маҳсулот ишлаб чиқарувчи «Карбон полимер» масъулияти чекланган жамиятларидир. Бундан ташқари, стендимизда жорий йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар, жумладан, турли шаклдаги резина, ваакумли насос, талаб юқори бўлган кўп қатламли арматурали транспортёр лентаси тақдим этилган.
Ярмаркада «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам кенг намойиш этилмоқда. «Alkim Textile», «Ajab Etiketka», «Dilom Textile», «Shams», «Alta Link» масъулияти чекланган жамиятлари ва корхоналар 50 дан зиёд турдаги янги маҳсулотлар, хусусан, олачипор калава ва ундан тайёрланган газлама, мактаб формаси, спорт кийимлари тақдим этган. Айни пайтда соҳа корхоналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, бошқа тармоқлар билан кооперация алоқаларини ривожлантириш асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратмоқда.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг гўшт-сут, консерва, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилаётган стенди, айниқса, гавжум.
– Саноат форумида 100 дан ортиқ корхона иштирок этиб, 130 дан зиёд турдаги маҳсулотларни намойиш қилмоқда, – дейди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг маркетинг ва реклама бўлими бош мутахассиси Жамшид Раупов. – Уларнинг 30 тури мутлақо янги маҳсулотлардир. Қуритилган сабзавот ва кўкатлар, турли шарбатлар шулар жумласидан. Ўтган йили соҳа корхоналари бу форумда қиймати 20 миллион долларлик шартнома тузган эди. Бу йил эса 30 миллион долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Чарм-пойабзал саноати корхоналари стенди алоҳида ажралиб турибди. Юқори сифатли пойабзал, чарм буюмлар ва спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 60 дан ортиқ корхона 400 га яқин турдаги маҳсулотини намойиш этмоқда. 2015 йилда ушбу корхоналар томонидан қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик ички тармоқ ва тармоқлараро ҳамда 2 миллион доллардан зиёд экспорт шартномалари имзоланган бўлса, жорий йилда 4 миллиард сўмлик ва 3 миллион долларлик шартномалар тузиш режалаштирилмоқда.
– Маҳаллийлаштириш дастури доирасида корхоналаримиз бу йил 170 дан зиёд турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди, – дейди “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бош мутахассиси Шуҳрат Алиев. – Маҳсулотлар турининг кўпайиб бораётгани туфайли бугунги кунда барча саноат тармоқларини махсус оёқ кийимлар билан таъминлай оламиз.
Бу галги тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси транспорт соҳаси жадал ривожланаётганини намойиш этди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, “Тошшаҳартрансхизмат” ва “Ўзавтойўл” акциядорлик компаниялари ўз таркибига кирадиган корхоналарнинг саноат салоҳиятини намойиш қилмоқда. Масалан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига кирадиган «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси саноат форумида магистрал ва манёвр қиладиган тепловозлар, электровоз, юк вагонлари, махсус вагонларни капитал таъмирлаш хизматларини тақдим этмоқда. Тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этиш орқали корхона Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари, «Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси, Шўртан газ-кимё мажмуаси, “Ўзкабель” қўшма корхонаси ва бошқалар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибига кирадиган “Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонаси замонавий самолётларга техник хизмат ва уларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатмоқда. Саноат форумида мазкур корхона аккумулятор, бошқарув пульти, буғ шкафларини таъмирлаш хизматларини таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, ўз эҳтиёжи учун енгил саноат корхоналари билан юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари харид қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Шуни айтиш керакки, саноат форуми доирасида иштирокчи корхоналар ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказиб, ҳамкорлик учун таклифлар билдиради, етказиб бериш ва янги турдаги саноат маҳсулотларини ўзлаштиришга доир шартномалар имзолайди.