Конституциявий суд ва Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Сенатнинг тегишли қарорига асосан Ғайрат Машкуров ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайланди.
К.Давлетова Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
***
Ўзбекистон Республикаси Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сенатнинг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ, Ғалим Абдухолиқов, Жанат Аймаганбетова, Зафар Каримов ва Кароматжон Давлетова ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Д.Жўраев, Д.Каримов, Н.Жавлиев, шунингдек, ўз аризасига биноан А.Абдикаримов, О.Арабов, Н.Мирзаалимов, С.Тоганов, О.Турдиев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА