Конституциявий ислоҳотлар — замон талаби
Бугунги кунда мамлакатимиз парламентида конституциявий ва қонуний ҳуқуқларни барқарор ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни қуриш, Учинчи Ренессанс даври асосларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ва кучли демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур бўлган воқеалар содир бўлмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги “Конституция тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Қонун 30-апрел, якшанба куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида овозга қўйилади.
Демократиянинг тўғридан-тўғри ўлчови ҳисобланган референдум қонунларни қабул қилиш ва давлат учун муҳим бўлган масалаларни ҳал этиш йўлида аксарият халқ томонидан овоз бериш шаклидир. Бу жараёнда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий йўналишларни тубдан ривожлантириш ҳамда эркин ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилган ўзаро боғлиқ бўлган демократик сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотларни конституциявий нуқтаи назардан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Мамлакатимиз келажаги, барча соҳа ва лойиҳаларнинг муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис кейинги йилларда таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Янги ўзгартиришлар киритилган Конституция эса тараққий этаётган давлат – янги Ўзбекистонни барпо этиш ғояси атрофида жамиятимизни бирлаштиради.
Айниқса, биз олимлар учун энг қувонарлиси, Конституциямизнинг Ўзбекистон ижтимоий давлат эканлиги қайд этилган қисмида таълимга эътибор ва кафолатларнинг кенгайтирилгани, таълим ва фанга оид меъёрлар қарийб икки баравар купайтирилгани, давлат таълим муассасаларида ўқиш давлат ҳисобидан йўлга қўйилиб, грантлар сони икки баравар оширилиб 40 мингтага, магистратура босқичи учун эса 5 баробарга оширилгани атаб ўтилган.
Бугунги тараққиёт даврида халқимизнинг ижтимоий шароитини ҳисобга олган ҳолда бепул тарзда умумтаълим ва дастлабки касбий тайёргарликнинг кафолатланиши ёшларни комил этиб тарбиялаш имконини беради.
Жамиятимизга ҳар томонлама соғлом фуқароларни етқазиб бериш мақсадида Конституцияға инклюзив таълим киритилди.
Имконияти чекланган болаларнинг тенгдошлари каби билим олиши учун барча шароит яратилмоқда.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таълим соҳасига оид бир қанча дастурлар тилга олинди. Чунки мактабни ўзгартирмай туриб, одамларни ва жамиятни ўзгартира олмайсиз. “Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактабдир”, – деди давлатимиз раҳбари. Конституциямизда ўқитувчи шаънини ҳимоя қилиш белгилаб қўйилгани бу фикрнинг исботидир. Бунда давлат ўқитувчининг обрўси ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни кучайтириши, ижтимоий ва моддий аҳволини яхшилаши, касбий маҳоратини оширишга ёрдам бериши белгиланмоқда.
Янги Ўзбекистонда тараққиётнинг ягона йўли – таълим сифатини ошириш, энг катта сармоя эса таълимни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Чунки барча мақсадларга таълим ва тарбия орқали эришилади.
Мактабларда таълим-тарбияни юксалтириш, ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш, ўқитувчининг мавқеини юксалтириш, буни замонамизнинг энг муҳим вазифаларидан бири деб билиш, Конституцияда халқнинг бугунги аҳволини инобатга олган ҳолда, болаларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, ахлоқи, ақлий ва жисмоний ривожланишига, шунингдек, уларнинг таълим олишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳар хил шаклдаги усуллар таъқиқланади.
Умуман олганда, конституциявий ислоҳотлар халқ мустақиллиги ва давлат тараққиётини юксалтириш, унинг иқтисодий қудратини, жаҳонда рақобатбардошликка чидамлилигини мустаҳкамлашга қаратилган вазифаларни бажаришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Х.Отегенов,
Қорақалпоқ давлат университети
Тасвирий санъат факультети декани, PhD - доцент