Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори
Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳокимлигида шу мавзуда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси ва унинг ижроси, жамоатчилик мониторингини ташкил этишнинг аҳамияти, бугунги кунда республикамиздаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ҳақида сўз борди.
Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА