Конституция билимдонлари аниқланмоқда
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан жойларда турли тадбирлар, кўрик-танлов ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилиб, иқтидорли, билимли ёшлар аниқланмоқда. Айни кунларда ҳудудларда ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичлари қизғин руҳда ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз олдига ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришни мақсад қилиб қўйган.

Ушбу партиявий мақсад-вазифалардан келиб чиқиб ўтказилаётган ушбу кўрик-танловларда сиёсий-ҳуқуқий билими юқори, тафаккури кенг ва иқтидорли ёшлар сараланмоқда.

Бу каби тадбирлар юртимиз келажаги бўлган ёшлaрни ҳaр тoмoнлaмa етук фaрзaнд этиб тaрбиялaш, улaрнинг ҳуқуқий сaвoдxoнлигини oшириш вa жaмиятдa ҳуқуқий мaдaниятни юксaлтиришгa хизмат қилади.
Муҳтарама Комилова, ЎзА