Конго ва Угандада “эбола” вируси билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго ва Угандада “эбола” эпидемияси тарқалганидан сўнг, икки ўлкада фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, Конгонинг Итури вилоятида ўнлаб ўлимлар ва юзлаб шубҳали ҳолатлар қайд этилган. Эпидемия Буниа, Пвампара ва Монгбвалу каби бир нечта соғлиқни сақлаш ҳудудларига таъсир кўрсатди. Конгодан қасалликни юқтирган одамларнинг Уганда пойтахти Кампалага келиши бу ерда ҳам хавфли ҳолатларни юзага келтирмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА