Кўнгил мусаввири - Фарида Афрўз (+видео)
Сўзлар жилоси — бу шеъриятнинг руҳи ва жозибасидир. Шеърда сўзлар оддий фикр ифодаси эмас, балки мусиқий оҳанг, ранг-баранг тасвир ва ҳис-туйғулар жилвасига айланади.
Адабиётшунослик ва шоирлар эътирофига кўра, шеър – ёғду ичра гуллаган, қалбдан қайнаб чиққан сўзлар жамланмасидир.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек адабиётининг таниқли ва севимли шоираларидан бири, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони соҳибаси Фарида Афрўзнинг “Танланган асарлар” ҳамда “Шуур” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда таниқли адабиётшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, таржимонлар, ижодкор ёшлар, китобхонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирнинг энг эътиборли лаҳзаларидан бири муаллифнинг ўз чиқиши бўлди. Фарида Афрўз йиғилганларга самимий миннатдорлик билдириб, янги китобларнинг яратилиш тарихи, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ижодий изланишлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Фарида Афрўз бугунги кунга қадар ўзбек шеърияти ва таржимачилиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сермаҳсул ижодкорлардан биридир. Унинг асарлари нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам кенг эътироф этилган бўлиб, кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган.
“Танланган асарлар” ва “Шуур” китобларининг тақдимоти шоира ижодидаги яна бир муҳим босқич бўлиб, адабиёт ихлосмандлари учун унутилмас маънавий байрамга айланди.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/DzKLw9YFugw" title="Ko‘ngil musavviri - Farida Afro‘z" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА