Конференциянинг 2-куни ҳам мазмунли ўтди
Самарқандда бўлиб ўтаётган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича БМТ конференцияси иштирокчилари анжуманнинг иккинчи кунида ҳам бир қатор тадбирларда иштирок этди.
Инвестиция форумининг ялпи йиғилишидан сўнг В2В учрашувларига навбат берилди. Дунёнинг турли қитъаларидан, 30 га яқин давлатдан юртимизга келган ишбилармон доиралар вакиллари, етакчи компаниялар масъул ходимларига бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасблари билан мулоқот қилиш, ўзаро манфаатли келишувларга эришиш имкони тақдим қилинди.
Анжуман дастуридан ўрин олган "Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича тадқиқотлар ва инновациялар" мавзусидаги илмий форум ҳам иштирокчилар, экспертларда жиддий қизиқиш уйғотди.


Ғ. Хонназаров, Н. Ҳайдаров (сурат), ЎзА