Кўмир таъминотида шаффофлик (+видео)
Ўтган қиш барча хизмат соҳаларини синовдан ўтказди. Ундан албатта тегишли хулосалар қилинди. Масалан, Фарғона вилояти аҳолисига бу йил ўтган йилга нисбатан 40 минг тонна кўпроқ кўмир ажратилган. Шу кунларда Бешариқ, Бувайда, Қува, Қувасой, Марғилон каби кўмир омборларида аҳоли эҳтиёжи учун келтирилган кўмир тарқатиляпти. “Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона вилоят филиали тақсимот ва етказишда очиқлик, шаффофлик ва ички назоратни йўлга қўйдилар. Зарур бўлса туман, қишлоқ ва маҳаллаларга маҳсус автомашиналар буюртма бўйича ажратилган миқдордаги кўмирни етказади.

—Аҳоли учун кўмирнинг нархи 300 сўму 30 тийин. Кўмирга эҳтиёжи бор фуқаролар ўзлари ҳам омборларга келиб ўз транспортларида олиб кетишлари мумкин, — дейди “Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамияти Фарғона вилоят филиали иқтисодчиси Зуҳриддин Тўрақулов.

Кўмир омборларида иш тартибли жорий қилинган. Ҳар бир аҳоли бирлиги қайси кун, неча тонна кўмир олиши мумкинлигини билади. Белгиланган нархларда тўлов қилингач, харидорнинг шахсий назорати остида кўмир юклаб берилади. Тарози кўрсаткичлари ҳам шаффоф.

—Ангрен кўмир конидан вилоятимиз аҳолисига етказиш учун ўртача бир ҳафтада юзта вагон келяпти,— дейди Зуҳриддин Тўрақулов. —Бу йил аҳолига 191 минг тонна кўмир келтириб таъминлашимиз белгиланган. Бугунгача 101 минг тоннадан зиёд етказиб берилди. Бу 52 фоизни ташкил этади. Қувасойдан ташқари яна 7 та кўмир омборлари бор. Уларда ҳам иш қизғин бормоқда.

“Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамияти Фарғона вилоят филиали ходимлари Қувасойдаги кўмир омборида Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи вакилларини илиқ кутиб олишди. Албатта ўзбекона одатга кўра хол-аҳвол сўрадилар. Сўнг турнақатор келган ўнта юк машиналарига белгиланган вагонлардаги кўмир юклаб берилди. Расмиятчилик тугагач йўл-патруль хизмати ходимлари кузатувида улар Қувасойдан Шоҳимардон томон йўлга чиқдилар.


—Иккита қишлоғимиз анклав бўлса-да президентимиз топшириқлари билан кўмир пешма-пеш олиб бориб берилмоқда. Ҳар бир маҳалла вакили келиб устида туриб кўмирни оляпти ва аҳолига тақсимлаб бермоқда, — дейди Шоҳимардон маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлар кенгаши раиси Абдусаттор Орипов.

яқин кўмир ажратилган эди. Шу кунларда “Кўмиртаъминот” масъулияти чекланган жамияти ходимлари бу вазифага алоҳида эътибор қаратиб кўмир юкланган машиналар карвони чегаралардан ҳам тезкор ўтишини ташкиллади.

Фарғона вилоятида аҳолига кўмир етказиб бериш давом этмоқда.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/26IWMm4TBfs" title="КЎМИР ТАЪМИНОТИДА ШАФФОФЛИК" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов.
Элёр Олимов олган суратлар.