Кўкдалада кадастр бўлими иш бошлади
Қашқадарё вилоятининг янги ташкил этилган Кўкдала туманида барпо этилаётган маъмурий бино ва иншоотлар ҳудуд чиройига чирой қўшмоқда.
Куни кеча туманда Давлат кадастрлари палатасининг Кўкдала тумани филиали замонавий бинода фаолият бошлагани ҳам туман аҳли учун қувонарли воқеа бўлди.

Объектнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими М.Азимов ва бошқалар йиғилганларни шодиёна билан қутлади.

Таъкидлаш лозимки, замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилган мазкур бино 2 қаватдан иборат бўлиб, жами 15 та хона, шундан 1 та мажлислар зали, 1 та архив хонаси ва 1 та фуқароларни қабул қилиш хонаси мавжуд ва уларнинг барчаси замонавий мебеллар билан жиҳозланган.


Маълумот ўрнида Давлат кадастрлари палатасининг Кўкдала тумани филиали 180 минг нафардан ортиқ туман аҳолисига хизмат кўрсатади.


Ўтган йиллар давомида вилоятнинг Яккабоғ, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Шаҳрисабз тумани ва Касби туманида замонавий кадастр бинолари қад ростлади.
Ўлмас Баротов, ЎзА.