Код нотўғри таснифланган, оқибатда...
Қорақалпоғистон Республикаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Товарларни таснифлаш гуруҳи ходимлари томонидан Хитой давлатидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган товарлар божхона расмийлаштируви учун қабул қилинган.
Ушбу юклар хавфни бошқариш тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилиб, божхона кўриги давомида тақдим этилган божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги учун 756 миллион 723 минг сўм миқдорида қўшимча божхона тўлови ҳисобланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “импорт” режимига расмийлаштириш учун олиб келинган товарлар Хавфни бошқариш тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилган товарлар божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, 106 миллион 374 минг сўм миқдорида қўшимча божхона тўлови ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА