"KLM" парвозларни тиклай бошлади
Нидерландиянинг “KLM” авиаташувчиси сешанба кунидан бошлаб Европанинг айрим шаҳарларига қатновларни қисман тиклади. Бу ҳақда “The Guardian” газетаси ёзган.
Нидерландиянинг “KLM” авиаташувчиси сешанба кунидан бошлаб Европанинг айрим шаҳарларига қатновларни қисман тиклади. Бу ҳақда “The Guardian” газетаси ёзган.
Ҳозирча авиакомпания Амстердамдан Барселона, Мадрид, Рим, Милан, Будапешт, Прага, Варшава ва Хельсинкига рейсларни амалга оширади.
11 майдан “KLM” йўловчилари шахсий ниқоблар тақиб, юзларини беркитишлари шарт. Юзни қалин шарф билан ёпишга ҳам рухсат этилади.
Парвозга шайланган фуқаролар самолётга кириш олдидан текширилади. Йўловчида ниқоб ёки шарф бўлмаса, хизматчилардан олиши мумкин. Авиакомпанияда зарур ҳимоя воситалари тугаб қолган тақдирда фуқаро учоқ саҳнига қўйилмайди.
Ушбу чоралар август ойи охиригача амал қилиши кутиляпти.