Кластернинг ижобий самаралари
Ҳозирги вақтда мамлакат иқтисодиётини ривожланишнинг инновацион йўлига ўтказиш долзарб масаладир.
Минтақавий даражада инновацион иқтисодиётни яратишда муҳим жиҳат, уни ривожлантириш учун кластер моделини шакллантиришдир.
Кластер моҳиятини аниқлашга ёндашувлар ўз эволюциясига эга. Кластер назариясининг асослари австриялик ва америкалик иқтисодчи, сиёсатшунос ва социолог Й.Шумпетернинг тадқиқотларида яратилган. "Кластер" атамасининг ўзи америкалик иқтисодчи, Гарвард бизнес мактаби профессори М.Портер томонидан ХХ асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг таърифига кўра, "кластер" – бу географик жиҳатдан бир-бирига боғланган компаниялар ва тегишли ташкилотларнинг гуруҳи, фаолият бирлашмаси билан тавсифланган ва бир-бирини тўлдирувчи маълум бир соҳа.
Агросаноат кластери деганда ҳудудий-саноат бирлашмаси, агросаноат соҳаси корхоналари, молия ташкилотлари (масалан, тижорат банклари), давлат идоралари ва илмий муассасаларининг шериклиги тушунилади, уларнинг интеграцияси мақбул фойдаланишга имкон беради.
2020 йилда мамлакатимизда 97 та пахта-тўқимачилик кластери 927 минг гектар майдонда фаолият кўрсатиб, 2 миллион 791 минг тонна пахта хом ашёсини етиштирган ва бир гектардан ўртача ҳосилдорлик 30,1 центнерни ташкил этган (2019 йилга нисбатан 3,4 центнерга кўп).
Хусусан, ўртача ҳосилдорлик 18 та кластерда 35 центнердан юқори, 47 та кластерда 30-35 центнер, 23 та кластерда 25-30 центнерни ташкил этган. Бундан ташқари, 18,3 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар (шундан, 15,9 минг гектар томчилатиб ва 2,4 минг гектар пульсар усулида) жорий этилган.
Шунингдек, 1,9 минг километр ирригация-мелиорация тармоқларини тозалаш ва 52 та насос агрегатини ўрнатиш ишлари амалга оширилган ҳамда 4,6 минг гектар майдон қайта фойдаланишга киритилган.
Пахтачилик кластерларининг 82 тасида 13 минг 748 дона ёки жами техника сонига нисбатан 12,5 фоиз қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари мавжуд бўлиб, шундан 2020 йилда қиймати 1,5 триллион сўмлик 3 мингдан зиёд янги замонавий техника харид қилинган.
Пахта хом ашёсини етиштиришда бир нафар ишчининг ўртача ойлик иш ҳақи 2018 йилда 850-900 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 2-2,2 миллион сўмга (2,4 баробар кўп) етди.
18 та кластер томонидан пахтани қайта ишлаш бўйича қиймати 774 миллиард сўм бўлган 29 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 6,3 мингта янги иш ўрни яратилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришларнинг ҳозирги шароитида ушбу соҳани ривожлантириш учун энг мақбул ва самарали йўналиш, бизнинг фикримизча, агросаноат кластерларини шакллантиришдир.
Президентимиз таъкидлаганидек, 2020 йил халқимизнинг қудрати ва салоҳияти ҳар қачонгидан ҳам яққол намоён бўлган йил сифатида тарихда қолади.
Масалан, республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объектлари барпо этилди. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди. Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди.
Айниқса, “Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керак,пандемия даврида иктисодиётнинг барқарор ишлаши учун тадбиркорлар давлат билан теппа-тенг ҳисса қўшдилар.
Шунинг учун барчамиз тадбиркорларга елкадош бўлиб,уларни доимо қўллаб-қувватлашимиз шарт. Бу борада ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, айниқса, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш – барча даражадаги давлат органларининг вазифаси бўлиши лозим” деган Президентимизнинг сўзлари меҳнаткаш ўзбек халқи учун кундалик дастур бўлиши керак.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 100 фоизга ошириш имконини яратди.Мева-сабзавотчилик,ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди.Бунинг натижасида пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот маҳсулоти экспорт қилинди.Бу йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.Тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилди.Тадбиркорлик субъектларига 100 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп кредитлар ажратилди.
Мухтасар айтганда, кластер тизими қисқа вақт ичида ўзининг ижобий афзалликларини намоён қилмоқда.
Жаҳонгир Галаев,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси