Китоб туманида янги корхона иш бошлади
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида саноатбоп ипак қурти уруғини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги “Kitob silkworm eggs breeding” МЧЖ корхонаси ишга туширилди.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, мазкур лойиҳа қиймати 2 млн АҚШ долларини ташкил этиб, унда 30 та доимий ва 1 500 та мавсумий ишчи ўрни яратилган.

Эндиликда ушбу корхона Қашқадарёдаги 6 та пиллачилик кластери учун ипак қурти уруғини етказиб беради. Шунингдек, корхона фаолияти режасига кўра, хориждан келтириладиган ипак қурти импортига чек қўйилади ва кейинчалик уруғ ҳажми кўпайтирилиб, қўшни мамлакатларга экспорт қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Шу кунларда корхонада ипак қурти парваришининг учинчи мавсумида пилла етиштирилиб, уруғ тайёрлаш жараёнлари бошлаб юборилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА