Китоб ўқиш соати
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаа орқали уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида “Китоб ўқиш соати” ташкил этилди.
Бугунги тезкор даврда ҳар бир ташкилот муваффақиятининг негизи унинг инсон капитали ва ходимларнинг интеллектуал салоҳиятига бориб тақалади. Шу боис, мамлакатимизда меҳнат жамоаларида мутолаа маданиятини юксалтиришга давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, ташкилот ва муассасаларда жорий этилган “Китоб ўқиш соати” шунчаки иш режасидаги тадбир эмас, балки ходимларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш ва иш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим ижтимоий лойиҳа.
Мутахассисларнинг қайд этишича, “Китоб ўқиш соати” орқали институтда тизимли китобхонлик муҳитини шакллантириш, ходимларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш ҳамда мутолаани кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш кўзда тутилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА