«Кинокарвон»нинг илк манзили Сирдарё вилояти бўлди
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида «Кинокарвон» юртимиз бўйлаб йўлга чиқди.
Карвоннинг илк манзили Сирдарё вилояти бўлди. Вилоятга пойтахтдан 10 га яқин киноижодкорлар, ёзувчи ва зиёлилар ташриф буюрди. Тадбир Гулистон шаҳар Ёшлар марказидан бошланди.


Шу куни ижодкорлар Ховос ҳамда Ширин туманларида бўлиб, икки минг нафарга яқин аҳоли қамраб олинди. 10 га яқин фильм намойиш этилди. Ёш кино ижодкор Шокир Холиқовнинг «Якшанба», Акбарали Бектурдиевнинг «Ўзбек қизи» каби фильмлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
ЎзА